Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Борис Жонсон кокаин истеъмол қилганига иқрор бўлди

Борис Жонсон кокаин истеъмол қилганига иқрор бўлди

Фото: «Delfi»

Британ сиёсатчиси Борис Жонсон кокаин истеъмол қилганини журналистлар билан суҳбатда тан олди. Унинг айтишича, бу бир марта, у 19 ёшида пайти бўлган.

«Бу воқеа кўп, ҳаддан зиёд муҳокама қилинди. Ўйлашимча, одамларни бизнинг сиёсий кампаниямиз, улар ва буюк мамлакатимиз учун нималар қила олишимиз кўпроқ қизиқтиради», — «The Mirror» таблоиди Борис Жонсондан ушбу иқтибосни келтирди.

Жонсон — мамлакат бош вазирлиги учун асосий номзод. У сайловларнинг биринчи раундидан сўнг 114 та овоз тўплади. Энг яқин таъқибчиси, мамлакат ташқи ишлар вазири Жереми Ҳантда — 43 та овоз.

Маълумот учун: Буюк Британия бош вазирлиги учун пойгада олти нафар номзод қатнашяпти. Тереза Мэй мамлакатни Европа иттифоқидан чиқариб олиш борасида парламент билан муросага кела олмаганидан сўнг истеъфо берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг