Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўм-бўш кўчалар маймунларга қолиб кетди — Таиланд (видео)

Бўм-бўш кўчалар маймунларга қолиб кетди — Таиланд (видео)

Фото: «ViralPress»

Таиланддаги сайёҳлик марказларидан саналган Лопбури шаҳри кўчалари коронавирус туфайли ҳувиллаб қолганди, аммо кўп ўтмай сукунатни овқат талашган жанжалкаш маймунларнинг шовқини буза бошлади, деб ёзмоқда «Daily Mail».

Лопбури кўчаларда шаҳарлик маймунлар ва ибодатхона маймунлари орани очди қилмоқда.

Видеодан кўриниб турибдики, юзлаб маймунлар йўлларни кесиб ўтяпти, кейин ҳаммаси бананни қўлга киритган маймунни қувлаб кетди.

Саёҳатчиларнинг оёғи узилмайдиган Таиланд коронавирус сабабли ҳувиллаб қолди, буни ҳаммадан кўп маймунлар ҳис этмоқда — уларнинг қорни оч.

«Булар маймунлармас, ёввойи итларга кўпроқ ўхшайди. Бир бўлак луқмани деб бир-бирини ғажишга тайёр. Маймунларни ҳеч бундай тажовузкор ҳолатда учратмаганман», — дейди бир аёл.

Маълумот учун: Лопбури — Таиланддаги шу номли вилоят маркази. Шаҳар ўз маймунлари билан машҳур. Кхмерлар ибодатхоналари атрофида юзлаб крабхўр макаклар яшайди. Ноябрда, байрам пайти уларни шаҳарликлар ноз-неъматлар билан меҳмон қилишади. Шунинг учун ҳам маймунлар одамлардан тап тортмайдиган бўлиб кетган, шаҳарликлар ва сайёҳларнинг овқатини бемалол ўғирлаб кетаверишади. Шаҳарга келувчи сайёҳлар аввалдан огоҳлантирилади: «Агарда шахсий нарсаларингиз (пакетлар, телефон, фотоаппарат ва бошқалар)га кўз-қулоқ бўлмасангиз маймунлар ўғирлаб кетади!».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг