Болтиқбўйи давлатлари Грузия бўйича «қора рўйхат» эълон қилди
Болтиқбўйи мамлакатлари «Грузия орзуси» асосчиси ва мамлакат Ички ишлар вазирлиги ходимларининг мамлакатга киришини тақиқлади.
Литва ташқи ишлар вазири Габриелиус Ландсбергис ва Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли ўз мамлакатларига кириши тақиқланган Грузия расмийларининг рўйхатини эълон қилди. Тақиқга Латвия ҳам қўшилди, бу ҳақда Латвия ташқи ишлар вазири Байба Бразе журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.
«Қора рўйхат»га 11 киши, жумладан «Грузия орзуси» партиясининг фахрий раиси ва асосчиси Бидзина Иванишвили ва Грузия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Вахтанг Гомелаури киритилган. Қолганлари эса Ички ишлар вазирлигининг юқори мансабдор шахсларидир.
Аввалроқ Болтиқбўйи давлатлари Грузиядаги норозилик намойишларини бостиришда иштирок этган шахсларга қарши биргаликда санкциялар қўллашга келишиб олган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter