Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болгария Россия дипломатларини «номақбул шахслар» деб эълон қилиши мумкин

Болгария Россия дипломатларини «номақбул шахслар» деб эълон қилиши мумкин

Бойко Борисов.

Болгария жосуслик иши туфайли яна бир бор рус дипломатларини номақбул шахслар деб эълон қилиши керак, деди Бош вазир Бойко Борисов.

«Болгария ўз миллий хавфсизлигини қатъият билан ҳимоя қилишни давом эттиради», деди у.

Аввалроқ, Болгария Бош прокуратураси Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган бир гуруҳ шахсларга нисбатан суриштирув бошлангани ҳақида хабар берган эди.

Ҳокимият мамлакатнинг миллий хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган ва «махфий маълумотларни бошқа давлатга етказган» деб тахмин қилинган олти нафар фуқарони қўлга олганди. Улардан беш нафари 72 соатга ҳибсга олинган, биттаси гаров эвазига қўйиб юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг