Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болгария икки давлатни хавфдан огоҳлантирди

Болгария икки давлатни хавфдан огоҳлантирди

Фото: «РИА Новости»

«Болгария ташқи ишлари вазири Греция ва Туркияга нота жўнатиб, Марица ва Ардас дарёларининг сатҳи кўтарилишидан огоҳлантирди», — дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Бу иккала дарё Греция ва Туркия ҳудудидан оқиб ўтади.

Ардас дарёси атрофида яқин кунларда кучли ёғингарлик кутилаётгани, Болгариянинг Ивайловград тўғони тўлиши туфайли ҳукумат қўшни давлатларни огоҳликка чақираяпти. Мамлакатдаги гидроэлектр станциялари туну кун ишлаяпти.

Болгария, шунингдек, Туркияни Марица дарёсининг сатҳи кўтарилишидан огоҳлантирди. Кеча сув сатҳи меъёридан ҳам паст бўлган. Лекин ёғингарчиликлар туфайли кўтарилиб кетиш хавфи бор. Чоршанба ва пайшанба кунлари дарё сатҳи жуда юксалади.

Маълумотларга кўра, Болгария ташқи ишлар вазири атрофдаги мамлакатлар билан сув хўжалиги бўйича доимий алоқада экан. Зарур бўлиб қолса Греция ва Туркиянинг Софиядаги элчихоналарини огоҳлантиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг