Бокуда йўл хизмати ходими даҳшатли ҳалокат қурбонига айланди
Бокуда йўл хизмати ходими оғир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Озарбайжон автомобил йўллари» давлат агентлиги матбуот хизмати раҳбари Анор Нажафли ўзининг «Facebook»даги саҳифасида маълум қилган.
Нажафлининг ёзишича, мазкур бахтсиз ҳодиса биринчи Боку ҳалқа йўлидаги таъмир ишлари вақтида содир бўлган.
Хабарларга кўра юк машинасининг тормозидаги носозлик туфайли учта машина тўқнашиб кетган ва хизматчи ҳам шу жойда қурбон бўлган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter