Боку Ереванни оммавий қабрлар ҳақида маълумот бермасликда айблади
![Боку Ереванни оммавий қабрлар ҳақида маълумот бермасликда айблади](https://static.xabaruz.com/crop/3/1/720_460_95_3104063759.jpg)
Арманистон томони Озарбайжон фуқаролари кўмилган оммавий қабрлар ҳақида маълумот беришдан бош тортмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон раҳбари ёрдамчиси – президент девони ташқи сиёсат бўлими мудири Ҳикмат Ҳожиев маълум қилган.
«Оддий фуқаролар ва ҳарбий асирлар сақланган Шуша қамоқхонаси яқинида бедарак йўқолган 4000 нафар озарбайжонлик кўмилган оммавий қабрлардан бири топилди. Улар ноинсоний муносабат ва қийноқ қурбони бўлган, қатл этилган ва оммавий қабрларга кўмилган», – дейди Ҳ.Ҳожиев.
Озарбайжон президенти ёрдамчиси Ереван жавобгарликдан қочиш учун оммавий қабрлар ҳақидаги маълумотни тақдим этишдан бош тортмоқда деб ҳисоблайди.
Жорий йил июнь ойида Шуша қамоқхонаси ҳудудида оммавий қабр борлиги аниқланган. Бунга қадар ишғолдан озод этилган Қорабоғнинг бошқа шаҳар ва туманларида оммавий дафн жойлари рўйхатга олинган.
Аввал хабар берганимиздек, Қорабоғдаги Хўжаванд тумани Эдилли қишлоғида ҳам озарбайжон аскарлари қолдиқлари бўлган учта оммавий қабр топилган.
Омбудсман идораси бу биринчи Қорабоғ уруши пайтида бедарак йўқолган ва тақдири номаълум бўлиб келган озарбайжонликларга тегишли эканини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter