Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Боко Ҳарам» жангарилари дафн маросимида 65 кишини ўлдиришди

«Боко Ҳарам» жангарилари дафн маросимида 65 кишини ўлдиришди

Фото: «НТВ»

Нигерия шимоли-шарқида «Боко Ҳарам» жангариларининг ҳужуми кўплаб инсонларнинг умрига зомин бўлди Бу ҳақда «Daily Sabah Africa» маҳаллий ҳокимият вакилларига асосланиб хабар тарқатди.

Жангарилар Борно штатидаги қишлоқлардан бирига мотоциклларда бостириб кириб, дафн маросимидан қайтаётган одамларни ўққа тутишган. Фожиа 65 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Яна ўндан ортиқ инсон жароҳат олган.

«Боко ҳарам» террорчилари Нигерия шимоли ва шимоли-шарқида ўрнаишиб олган. Қолаверса, бу жангарилар қўшни Нигер, Камерун ва Чадга бот-бот ҳужум уюштириб туради.

Чад кўли ҳавзаси мамлакатларида ушбу жангарилар 2009 йилдан бери 27 минг кишини қирғин қилган. «Боко ҳарам» теророрчилари касофатига 2,6 миллион киши уйларини  ташлаб кетиб, қочоқларга айланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг