Боғчага болта билан ҳужум қилган шахс тўрт болани нобуд қилди — Бразилия
Бразилиянинг Блуменау шаҳрида 25 ёшли шахс болалар боғчасига болта билан ҳужум қилди. Оқибатда уч ёшгача бўлган тўрт нафар бола ҳалок бўлди, яна тўрт нафари жароҳат олди.
BBC хабарига кўра, жиноятчи болалар боғчаси панжарасидан сакраб ўтиб, қуроли билан беихтиёр болаларга зарба бера бошлаган. Кейинроқ ўзи полиция бўлимига борган ва ҳибсга олинган.
Ушбу даҳшатли қирғин муносабати билан штатда уч кунлик мотам эълон қилинди. Штатдаги мактаблар бир кунга барча дарсларни бекор қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter