БМТ Хавфсизлик кенгаши навбатдан ташқари йиғилишини ўтказади
БМТ Хавфсизлик кенгаши душанба, 17 сентябрь куни навбатдан ташқари йиғилишини ўтказади. «РИА Новости» хабар беришича, АҚШ талаби билан ўтказилаётган бу йиғилишда КХДРга қарши санкциялар масаласи кўриб чиқилади.
Гап шундаки, Россиянинг сўрови билан КХДРга қарши санкциялар бажарилишини назорат қилувчи қўмита маърузасига ўзгартиришлар киритилганди. Яъни Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни юмшатиш сўралганди.
Бу, ўз навбатида, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлига ёқмади. Унинг айтишича, қўмита Россия босимига тушиб қолган.
Келаётган душанбадаги йиғилишда маърузанинг янги талқини муҳокама қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter