БМТ координатори Ғазодаги воқеаларни «инсониятга хиёнат» деб атади
Фавқулодда ёрдам координатори ва бош котибнинг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс қамал остидаги Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларни «инсониятга хиёнат» деб атади.
Ижтимоий тармоқда Ғазодаги вазиятни шарҳлар экан, Гриффитс Фаластин анклавининг аҳолиси 7 октябрдан бери доимий равишда «ўлим, вайронагарчилик ва техноген очарчилик»га дуч келганини айтди.
«Бу уруш кундан-кунга кўпроқ тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлмоқда», — деди у.
Бош котиб ўринбосари фаластинликлар давом этаётган можаронинг ҳар сониясида «оғриқ ва азоб-уқубатларга» чидашини таъкидлади.
«Менга ўхшаган кўплар бу урушнинг тугаши учун аллақачон вақт келганлигини қайта-қайта айтишган», деди Гриффитс.
Унга кўра, Ғазо секторида ҳеч ким хавфсиз эмас ва Фаластин анклавида хавфсиз жой қолмаган.
Гриффитс халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг Ғазо секторига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари «бомбардимонлар, хавфсизлик ва кириш чекловлари» туфайли барбод бўлаётганини таъкидлади.
У Ғазода содир бўлаётган воқеаларни «инсониятга хиёнат» деб атади ва бу хиёнат учун жавобгарлик зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter