Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТда инсоният учун асосий таҳдидлар нима эканини маълум қилинди

БМТда инсоният учун асосий таҳдидлар нима эканини маълум қилинди

Фото: Росбалт.

БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP – United Nations Environmental Programme) экспертлари ҳалокатли ўрмон ёнғинлари ва зарарли шовқинларни инсоният учун асосий таҳдидлардан бири деб атади.

Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳодисалар табиат ва инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳисобот матни ташкилот сайтида эълон қилинган.

Ҳужжатга кўра, 2002 йилдан 2016 йилгача дунёда ҳар йили ўртача 423 миллион гектар ўрмон ёниб кетади – бу бутун Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудига тенгдир.

Барча ёнғинларнинг 67 фоизга яқини, Африка мамлакатларига тўғри келади. Бироқ, хавфли табиий офатлар йиллар давомида, жумладан, дунёнинг ёнғинга хос бўлмаган қисмларида тез-тез учраб туради.

«Бу иқлим ўзгариши, жумладан ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва тез-тез содир бўладиган қурғоқчилик билан боғлиқ. Яна бир хавф омили ердан фойдаланишнинг ўзгариши, жумладан, экинлар, чорвачилик ёки шаҳарни деконструкция қилиш учун қасддан ўрмонларни кесиш», — дейилади UNEP ҳисоботида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг