Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Bloomberg: Россия бойлари йил бошидан бери қарийб 24 млрд. долларга бойиди

Bloomberg: Россия бойлари йил бошидан бери қарийб 24 млрд. долларга бойиди

Владимир Потанин

Bloomberg Billionaries индексига кирувчи россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги 2021 йилнинг биринчи чорагида 23,9 миллиард долларга ўсди.

Бу ҳақда Bloomberg келтирган янги рейтингда маълум қилинган. 

Рейтингда жами 25 россияликнинг исми-шарифи келтирилган. Унга кўра, Владимир Потанин россиялик миллиардерлар орасида биринчи ўринни эгаллади. 2021 йилнинг биринчи чорагида унинг бойлиги яна 235 миллион долларга кўпайиб, жами 30,3 миллиард долларга етди. Бу "Норникел" эгасига дунёдаги энг бой 500 та ишбилармон орасида 43-ўринни эгаллашга имкон берди.

НОВАТЕК раҳбари Леонид Михелсон руслар орасида иккинчи ўринни эгаллади (умумий рўйхатда 47). Уч ой ичида у топган 4,27 миллиард доллари рейтингга киритилган россиялик тадбиркорлар учун рекорд бўлди. Михелсоннинг умумий бойлиги 29 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Кейинг поғонага Владимир Лисин 26,4 миллиард доллар билан жойлашди  (рейтингда 54-ўрин). Йил бошидан бери у 2,56 миллиард долларга бойиган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг