Bloomberg дунёнинг энг бой 500 кишисини эълон қилди

Bloomberg дунёнинг энг бой 500 кишисини ўз ичига олган рейтингини (Bloomberg Billionaires Index) янгилади.
Миллиардерлар рўйхатини Илон Маск (Tesla, SpaseX, X) бошқармоқда. Иккинчи ўринда — Жефф Безос (Amazon), учинчи — Бернар Арно (Louis Vuitton Moët Hennessy).
Telegram асосчиси Павел Дуров биринчи марта ушбу рейтингга киритилди. Унинг бойлиги $9,15 млрд дея баҳоланмоқда. У умумий рўйхатда 279-ўрин, россиялик энг бойлар орасида 17-ўринни эгаллаган.
Топ-10
- Илон Маск — $252 млрд (технологиялар)
- Жефф Безос — $209 млрд (технологиялар)
- Бернар Арно — $185 млрд (ҳашам буюмлар)
- Марк Цукерберг — $169 млрд (технологиялар)
- Билл Гейтс — $156 млрд (технологиялар)
- Ларри Эллисон — $154 млрд (технологиялар)
- Ларри Пейж — $153 млрд (технологиялар)
- Стив Балмер — $145 млрд (технологиялар)
- Сергей Брин — $144 млрд (технологиялар)
- Уоррен Баффет — $139 млрд (инвестициялар)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter