Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Биз НАТО доирасида ядро қуролини жойлаштириш учун АҚШ маъмурияти билан учрашамиз» – Польша президенти

«Биз НАТО доирасида ядро қуролини жойлаштириш учун АҚШ маъмурияти билан учрашамиз» – Польша президенти

Польша НАТО доирасида ядровий дастурга қўшилишни истамоқда ва бу борада музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Польша президенти Анжей Дуда Gazeta Polska нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Муаммо, биринчи навбатда, бизда ядро қуроли йўқлигида. Ҳеч нарса яқин келажакда Польшанинг ихтиёрида бўлиши мумкинлигини кўрсатмайди», –  дейди президент.

Шу билан бирга, Дуда «Ядро алмашиш» дастурида иштирок этиш учун ҳар доим имконият борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ раҳбарияти билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ядровий алмашишнинг бир қисми сифатида НАТОга аъзо Европа давлатлари АҚШ ядро қуролини ўз мамлакатида жойлаштириши ва сақлаши мумкин.

4 октябрь куни Польшанинг ҳукмрон «Қонун ва адолат» (Праwо и Спраwиедлиwоść, ПиС) партияси раҳбари Ярослав Качиньский НАТО ядро қуролини жойлаштиришни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, Польшанинг дастурда иштирок этиши масаласи аллақачон кўтарилган.

Анжей Дуданинг таъкидлашича, Польшага ядро қуролини жойлаштириши «Москванинг жиловини сезиларли даражада оширади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг