Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бинафшаранг помидор етиштиришга рухсат берилди — АҚШ

Бинафшаранг помидор етиштиришга рухсат берилди — АҚШ

Фото: Norfolk Plant Sciences

АҚШ давлат инспекцияси (APHIS) мамлакат ҳудудида гени ўзгартирилган помидор навини етиштиришга рухсат берди. Бу помидорлар фойдали антоцианлар билан тўйинтирилган, дейилади Naked Science хабарида.

Помидорнинг ранги ғайриодатий — бинафшаранг. Бу тусни унга айнан антоцианлар беради. Янги навни яратиш учун олимлар унинг генига антоцианлар синтезини мувофиқлаштирувчини қўшишди. Мувофиқлаштирувчи эса кўпйиллик ўсимлик — аждаргул  (антирринум, лотинча — Antirrhinum)дан олинган.

Аждаргуллар турфа рангли бўлади.
Фото: Bloomingarden

Тажрибалар бинафшаранг помидор билан озиқлантирилган сичқонлар бирмунча узоқроқ умр кўришини исботлади.

АҚШ — гени ўзгартирилган бинафшаранг помидор етиштиришга рухсат этилган ягона мамлакат. Навбатдаги мамлакат Буюк Британия бўлиши кутилмоқда.

Айнан Британияда биттаси иккита тухум ўрнини босувчи помидор яратилгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг