Билл Гейтс пандемияга қарши курашда Европа Иттифоқи ва AҚШнинг энг катта хатоларини айтиб ўтди
АҚШ ва Европа Иттифоқи коронавирус пандемиясининг бошида бир қатор ҳалокатли хатоларга йўл қўйишган. Шу боис унга қарши кураш шу қадар қийин кечмоқда. Бу ҳақда Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс Польшанинг Gazeta Wyborcza нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Гейтснинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари ҳукуматлари аҳолини синовдан ўтказишни имкон қадар тезроқ ошириши ва юқтирганларни эрта босқичларида изоляция қилиши ҳамда касалликнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслиги керак эди. Aгар улар шундай қилишганида эди бу даражада қатъий чеклов чоралари ва узоқ муддатли локдаун ўрнатиш талаб этилмаган бўлар эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter