Билл Гейтс глобал исишга қарши лойиҳага 2 миллиард доллар ажратди
Aмерикадаги IТ-гиганти аталмиш Microsoft компанияси раҳбари Билл Гейтс глобал исишга қарши курашга қаратилган лойиҳага 2 миллиард доллар ажратган. Бу миқдордаги маблағни тадбиркор беш йил давомида инвестиция қилади.
Гейтснинг фикрига кўра, экологик тадқиқотлар учун сарфланадиган маблағ етакчи давлатлар томонидан беш йил давомида кўпайтириб борилиши лозим. Microsoft асосчиси атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилиш учун ҳукуматлар йилига 110 миллион доллар сарфлаши керак дея ҳисоблайди.
Гейтс атом энергетикасини келажаги бор йўналиш дея ҳисоблайди. Унинг айтишича, дунё саноатини қамраб олиш учун биргина «шамол ва қуёш»нинг ўзи етарли эмас. У атмосферани карбонат ангидриддан тозалайдиган технологиялар ривожланишига умид боғламоқда.
Шунингдек, Microsoft асосчиси водород ёқилғисини келажак энергия манбаи деб атаган, чунки водород ёқилғиси саноатда цемент ва темир чиқиндиси чиқишини камайтиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter