Беш президент ғалабасини тўғри топган профессор 2020 йилги сайловда ким ғолиб чиқишини айтди — АҚШ
2020 йилнинг 3 ноябридан сўнг Дональд Трамп АҚШ президентлигида қоладими? Тарихчи-профессор Аллан Лихтманнинг фикрича, йўқ.
Профессор Лихтман Рональд Рейган қайта сайланиши (1984 йил)дан бошлаб, АҚШ президентлиги учун курашган беш нафар номзоднинг ғалабасини олдиндан айтиб берган.
Тарихчининг ўз «13 калит» назарияси бор, мана шу формула асосида ким давлат бошқарувига келишини адашмай топади.
«13 калит» иқтисодиёт, эгаллаб турган лавозим, ижтимоий тўлқинлар ва можаролар, қолаверса, номзодлар харизмаси (жозибаси) каби омилларни ўз ичига олади», — дейилади CNN хабарида.
Лихтманнинг «13 калити» бу сафар Жо Байденнинг ғалабасидан дарак беряпти. Шундай бўлган тақдирда 78 ёшли Байден Қўшма Штатларнинг бутун тарихидаги энг кекса президентга айланади.
«Калитлар Трамп Оқ уйдан маҳрум бўлишини кўрсатмоқда», — профессордан иқтибос келтиради «Voice of America» — «Трамп фақат олтита калит бўйича устун: хусусан, республикачилардан жиддий рақиби йўқ, хорижий ҳарбий кампанияларда жиддий омадсизликка учрамаган».
Байденда эса еттита калит устунлиги бор: жумладан, Трамп даврида юзага келган ижтимоий тартибсизликлар, коронавирус пандемияси жиловининг йўқотилиши, иқтисодиёт барқарорлигига путур етиши, импичмент каби омиллар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter