Беш мамлакат БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолигига вақтинча сайланди

БМТ Бош ассамблеясининг бугун, 9 июндаги йиғилишида 2023-2024 йиллар учун Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган беш аъзоси сайланди.
Сайланган мамлакатлар: Малта, Мозамбик, Швейцария, Эквадор ва Япония.
Бу мамлакатлар Хавфсизлик кенгашида ваколат муддати 2022 йилнинг 31 декабрида ниҳоясига етадиган Ҳиндистон, Ирландия, Кения, Мексика ва Норвегия ўрнини эгаллайди.
БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий аъзолар — АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франция билан бирга, 2022-2023 йиларда Албания, Бразилия, Габон, Гана ва БАА ҳам киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter