Бердимуҳаммедов «Сингапур иқтисодий мўжизаси»га қизиқиб қолди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов расмий ташриф билан Сингапур давлатига ташриф буюрган. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри ёзмоқда.
Бердимуҳаммедов у ерда Сингапурнинг йирик бизнесменлари билан ҳам учрашган.
«Биз Сингапурни қисқа вақт ичида жаҳоннинг етакчи давлатларидан бирига айлантирган иқтисодий мўжизаси ҳақида кўп эшитганмиз», – дея таъкидлаб ўтган Туркманистон раҳбари учрашувда. Ва шунингдек, ўз мамлакатидаги ислоҳотлар ҳақида ҳам гапириб ўтган.
Туркманистон Сингапур билан энергетика, кимё, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда алоқаларни кучайтириш ниятида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter