Бензин ташувчи машина портлаши 95 кишининг ўлимига сабаб бўлди — Танзания
Танзания касалхоналарида 10 августдаги бензин ташувчи машина портлашининг яна олти нафар жабрланувчиси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «France Presse» хабар берди.
Шу пайтгача 89 киши ушбу машъум ҳодиса қурбонига айланган эди. Таъкидланишича, бензин ташувчи машина портлаши ва ёнғин оқибатида куйиш жароҳати олган яна 20 нафар бемор касалхоналарда қолмоқда. Уларга интенсив терапия бўлимида ёрдам кўрсатиляпти, қолганларга уйларига жавоб берилган.
Мавзуга оид: Андижонда спирт ташувчи катта юк машинаси ағдарилиб кетди (видео)
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Танзания шарқидаги Морогоро шаҳрида бензин ташувчи машина ҳайдовчиси мотоциклчи билан тўқнашувдан қочиб, бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилиб кетганди. Маҳаллий аҳоли эса фурсатни бой бермай, тўкилган бензинни идишларга йиғиб олишга киришган. Гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, шу ердагилардан бирининг сигарета чекиши оқибатида портлаш содир бўлган ва шу куннинг ўзида 61 киши ҳалок бўлганди...
Эртаси куни мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter