Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бинямин Нетаняху Исроил бош вазирлигига қайтмоқда

Бинямин Нетаняху Исроил бош вазирлигига қайтмоқда

Исроилда муддатидан олдин парламент сайловлари якунланди. Дастлабки натижаларга кўра, мухолиф «Ликуд» партияси етакчиси Бинямин Нетаняхунинг блоки ишончли ғалаба қозонмоқда.

Исроил МСК маълумотларига кўра, овозларнинг 65 фоизга яқини аллақачон қайта ишланиб бўлинган, ўнг қанот партиялар блоки еса 69 депутатлик мандатини қўлга киритмоқда. Янги ҳукуматни шакллантириш учун камида 61 мандат керак, шунинг учун Нетаняху лагери ҳар қандай ҳолатда ҳам сезиларли устунликка эга.

3 ноябрда «Ликуд» партияси штаб-квартирасида нутқ сўзлаган Нетаняху ўзи ва партиядошлари учун «катта ғалаба яқин» эканини айтди.

Иккинчи ўринда амалдаги бош вазир Яир Лапиднинг «Еш Aтид» партияси бормоқда. Лапид аллақачон Нетаняхуни ғалаба билан табриклаган. 

Эслатиб ўтамиз, Нетаняху 2021 йилнинг июнь ойида ҳокимиятдан кетганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг