Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беморнинг оёғидан 7 килограммлик ўсимта олиб ташланди

Беморнинг оёғидан 7 килограммлик ўсимта олиб ташланди

Санкт-Петербург саратон марказининг жарроҳлари беморнинг сон қисмидан 7 килограммлик ўсмани олиб ташлашди.

Эркак уч йил аввал сон қисмида шиш пайдо бўлганини пайқаб, МРТ текширувидан ўтади. Ташхис натижасида диаметри тахминан 13 сантиметр бўлган неоплазма борлиги маълум бўлади. Бир йил ўтгач, эркак Санкт-Петербург онкология марказига мурожаат қилиб, ўсимта доимий равишда каттариб бораётганидан шикоят қилди. Шифокорлар унга миксофибросаркома – кўпинча қўл ва оёқларда ҳосил бўладиган хавфли ўсма ташхисини қўйишади.

Нохуш хабар эшитган бемор саратон марказини тарк этди ва 2021 йилнинг феврал ойида ўсимта ҳажми етти килограммгача етганида яна қайтиб келди. Неоплазма соннинг барча мускулларига тарқалиб, томирлар ва нервларни сиқиб бораётганди.

Тўрт соат давом этган жарроҳлик амалиётида шифокорлар ўсимтани олиб ташлашган. Қайд этилишича, операция муваффақиятли ўтган, бемор кўп бўлмаган миқдорда қон йўқотган.

Шифокорларнинг айтишича, агар бемор дастлаб ташхис қўйилган пайтдаёқ операция столига ётганида унга анча осон кечиши мумкин эди. Энди у тизза бўғимига яқин мушакларни ҳимоя қилиш учун бутун умр тизза тутқичини кийиб юриши керак бўлади.

Бемор ҳозир касалхонада, нур терапиясидан ўтмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг