Беларусда яна бир машҳур журналист қамоққа олинди
Беларус Hrodna.life интернет-ресурсининг бош муҳаррири Алексей Шота ҳибсга олинган. Бу ҳақда мамлакат Журналистлар ассоциацияси хабар берди.
Журналист Гродно шаҳрида ўз уйи ёнида ҳибсга олинган.
Hrodna.life веб-сайтида таъкидланишича, Шота аввал tut.by сайтида ишлаган, унга кириш Беларус ахборот вазирлиги томонидан чекланган. Ҳибсга олиш тафсилотлари ҳали маълум эмас.
Журналистнинг собиқ хотинига кўра, «автобусда номаълум шахслар келиб» Шотани олиб кетишган.
«Белсат» телеканалининг Телеграм-каналида Шота Гродно-Ленинский полиция бўлимида эканлиги ҳақида хабар берилган.
Эслатиб ўтамиз, Минскда ўтган ҳафта мухолиф блогер Роман Протасевич ўтирган самолёт мажбуран қўндирилган ва у ҳибсга олинганди. Шундан сўнг, Ғарб жамоатчилиги мамлакат раҳбариятига янги чоралар кўрилишини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter