Беларусда норозилик намойишлари давом этяпти, ҳукумат интернетни блокламоқда
Беларуснинг кўплаб шаҳарларида кеча, 19 июнь куни минглаб одамлар марказий кўчаларга норозилик намойишларига чиқишди. Улар сиёсий фаоллар, хусусан, президентликка номзодлар — Сергей Тихановский, Виктор Бабарико, Николай Статкевич ва бошқаларнинг ҳибсга олинганидан норозилик билдиришмоқда.
Пойтахт Минскда сиёсий маҳбуслар билан бирдамлик акцияси етти соат давом этган.
Бугун ҳам одамлар Минск кўчаларига тўпланишди. «Хартия 97» портали хабар беришича, Минскнинг кўплаб туманлари ва Беларусь шаҳарларида ҳукумат интернетни блоклашга тушган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter