Беларусда 11 та сиёсий партия бутунлай тугатиб юборилди
Беларусда 15 та сиёсий партиядан фақат 4 таси қайта рўйхатдан ўтиш жараёнидан ўта олди.
Қолган барча партиялар тугатилди, деб хабар беради «РИA Новости».
Маълум бўлишича, ҳозирда «Белая Рус», Беларус Коммунистик партияси, Беларус Либерал-демократик партияси, шунингдек, Республика Меҳнат ва Aдолат партияси расман республикада қолди ва ишлашда давом этади.
Аввалроқ 15 октябрь куни Беларус президенти Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида учрашиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter