Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден «ядровий Армагеддон» таҳдиди ҳақида гапирди

Байден «ядровий Армагеддон» таҳдиди ҳақида гапирди

АҚШ президенти Жо Байден совуқ уруш ва Кариб денгизи инқирозидан кейин биринчи марта дунё ядро уруши таҳдиди остида эканини айтди, деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати.

Байден бу таҳдид кучайишида Россия раҳбариятини айблади. Унинг сўзларига кўра, президент Владимир Путин «ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилганда ҳазил қилмайди».

Эслатиб ўтамиз, Путин сентябр ойидаги мурожаатида, агар мамлакат ҳудудий яхлитлиги таҳдид остида қолса, Россия ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини эслатганди.

Шунингдек, Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг