Байден Нетаньяхудан ўт очишни уч кунга тўхтатиб туришни сўради – Axios
Байден Нетаньяхудан баъзи гаровга олинганларни озод қилиш учун уч кунлик сулҳ сўради, деб ёзмоқда Axios.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ, Исроил ва Қатар ҲАМАС гаровга олган 10-15 кишини озод қилиши ва уруш ҳаракатлари тўтатиладиган уч кундан 7 октябр куни асирга олинган одамларнинг аниқ рўйхатини тузиш учун фойдаланиш режасини муҳокама қилмоқда.
Нашр манбалари Нетаньяху Байденга бу вариантга қарши эканлигини, чунки у ҲАМАС келишувнинг бир қисмини бажармайди, деб ҳисоблашини айтганини маълум қилган.
Нетаньяху 7 ноябр куни исроилликларга қилган мурожаатида Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаслигини ва ҲАМАС барча гаровдагиларни озод қилмагунча, Ғазо секторига ёқилғи етказиб беришга рухсат бермаслигини яна бир бор таъкидлади.
Исроил президенти Исаак Герцог АҚШ вице-президенти Камала Харрис билан телефон суҳбатида ҳам худди шундай позицияни билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter