Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден маъмуриятида келишмовчиликлар чиқди

Байден маъмуриятида келишмовчиликлар чиқди

Ғазо сектори шафқатсиз бомбардимон қилинишда давом этаркан, Байден маъмуриятининг расмийлари орасида ўт очишни тўхтатишга чақираётганлар сони ортмоқда, дея хабар беради CNN. Байден Исроилнинг минтақадаги ҳаракатларини асосли деб атаган.

АҚШ маъмуриятида «ташвиш ва хавотир» авж олмоқда, чунки кўпроқ расмийлар Исроил операциясининг боришидан норозилиги туфайли Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тарафдори, дея хабар беради CNN масаладан хабардор одамларга таяниб.

Уларнинг таъкидлашича, Исроил кучлари «ўзларининг шафқатсиз ҳужумларини» тўхтатишни истамайди ва анклавдаги тинч аҳоли қурбонлари сони аллақачон минглаб одамларни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, расмийлар Исроил АҚШнинг тинч аҳоли ўлимига йўл қўймаслик, гуманитар паузалар эълон қилиш, Ғарбий Соҳилда кучайиб бораётган зўравонликларга қарши курашиш ва Ғазо бўйича узоқ муддатли режалар устида ишлаш ҳақидаги чақириқларига қулоқ солмаётганидан хавотирда, дея қўшимча қилган манбалар.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Исроилнинг ҳаво ҳужумлари ва қуруқликдаги операциялари давомида 10 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 25 минг киши жароҳатланган. Исроил томонида 1,4 мингдан ортиқ ҳалок бўлган ва 5,4 мингдан ортиқ жароҳат олган.

Аввалроқ Ғазо секторидаги гуманитар танаффусни Катта еттилик мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ҳам қўллаб-қувватлаган, улар ҳам кўпроқ гуманитар ёрдам кўрсатиш ва барча гаровга олинганларни озод қилишга чақирган эди.

Исроил бош вазири Нетаняху Ғазо секторида давом этаётган операция мақсадини ҲАМАСни бутунлай йўқ қилиш деб атади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг