Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден Конгрессдан Украина учун яна $33 млрд ажратишни сўради

Байден Конгрессдан Украина учун яна $33 млрд ажратишни сўради

Фото: «РИА Новости»

АҚШ президенти Жо Байден Украинага ёрдам учун яна 33 млрд доллар ажратишни сўради. Бу катта маблағ, бироқ Вашингтон Россия агрессияси ва ваҳшийликларига индамай туролмайди, деди у.

Байден таъкидлашича, Москванинг хавотирли риторикасига қарамасдан, Қўшма Штатлар Россияга ҳужум қилмайди, бироқ Россия бу мамлакатга киритган ҳар бир танкка қарши 10 тадан тизимни Украинага етказиб берган.

Ҳарбий босқин Путиннинг қарори эди, унинг қарори билан агрессияни тўхтатиш ҳам мумкин, деди Байден.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг