Байден кексайганини ниҳоят тан олди
Америка президенти Жо Байден Доналд Трамп билан дебатдаги чиқиши ҳақида фикр билдирди.
NBC телеканали хабарига кўра, Байден баҳсни унчалик муваффақиятли бўлмагани ва у яхши дебатчи эмаслигини тан олди.
«Мен энди ёш йигит эмаслигимни биламан. Аввалгидек осон юрмайман. Аввалгидек равон гапирмайман. Аввалгидек баҳслашмайман, лекин мен ҳақиқатни қандай айтишни биламан!» — деди Оқ уй раҳбари.
Америка етакчисининг сўзларига кўра, йиқилсанг, туришинг керак.
Аввалроқ 28 июнь куни Атлантада Жо Байден ва Доналд Трамп ўртасида сайловолди биринчи теледебат бўлиб ўтгани хабар қилинганди. Уни CNN телеканали эфирга узатди. Рақиблар 90 дақиқа давомида иқтисодий муаммолар, миграция, кейин халқаро мавзуларни муҳокама қилишди.
Трамп Афғонистондан қўшинлар олиб чиқилишини танқид қилди, агар у ғалаба қозонса, Украинадаги можарони ҳал қилишини айтди.
Байден Трампни «ландавур ва омадсиз» деб атади, Трамп эса Байден жиноятчи ва умуман тарихдаги энг ёмон президент эканлигини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter