Байден Исроилга келяпти
Президент Жо Байден эртага, чоршанба куни Исроилга келади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
«Президент Байден Исроилнинг бугунги вазиятидан фойдаланиб, унга ҳужум қилишга уринаётган давлат ёки гуруҳларга нисбатан Қўшма Штатларнинг позициясини эълон қилади», – дейди Блинкен.
Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби эса АҚШ президентининг Иорданияга ташриф тўғрисида ҳам маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Иорданияга ташрифи давомида Америка президенти Миср ва Фаластин раҳбарлари билан учрашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter