Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден инсоният учун энг катта таҳдидни айтди

Байден инсоният учун энг катта таҳдидни айтди

AҚШ президенти Жо Байден глобал исиш инсоният учун ягона ҳақиқий таҳдид бўлиб қолаётганини айтди. Унинг сўзларини РИA «Новости» келтирмоқда.

«Инсоният олдида турган ягона катта таҳдид, бу ҳатто ядровий урушдан ҳам баттар, келгусида 20 ёки 10 йил ичида глобал исишнинг 1,5 даражага етишидир», деди у.

Унинг таъкидлашича, Ердаги глобал исиш масаласида «орқага бурилиш» йўқ.

Аввалроқ, БМТ ҳам глобал исиш масаласида хавотирли баёнот берганди. Унга кўра, глобал исиш бўйича «вазият издан чиқиб кетмоқда». 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг