Байден «бутун дунё учун фалокатли бўладиган воқеа» ҳақида гапирди
НАТОнинг қулаши нафақат Қўшма Штатлар учун, балки бутун дунё учун фалокат бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Univision Notisias нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Байден альянснинг 75 йиллиги муносабати билан НАТО фаолиятига изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари НАТОни кенгайтира олган ва Финляндия ва Швециянинг қўшилиши туфайли қўшимча икки минг миль (3,2 минг километр) чегарага эга бўлди.
«Сиз тасаввур қилишингиз мумкин бўлган энг ёмон нарса - бу НАТОнинг қулаши бошланиши, бу Қўшма Штатлар, Европа ва бутун дунё учун фалокат бўлади», деди Америка раҳбари. У ҳозир Россия билан чегарада иттифоққа аъзо мамлакатларнинг бутун бир гуруҳи борлигини таъкидлади ва бундан фахрланишини қўшимча қилди.
Аввалроқ Telegraph газетаси собиқ президент Доналд Трампнинг АҚШни альянсдан чиқиши ҳақидаги таҳдидидан сўнг НАТОнинг қатор дипломатлари ташвишга тушгани ҳақида ёзганди. Европалик дипломатлардан бири собиқ АҚШ президентининг сўзларини ташвишли деб атади ва «кейин нима бўлишини ҳеч ким билмаслигини» таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter