Барча бойликларини эҳсон қилди, ўзи эса...
Австралиянинг Сидней шаҳрида яшовчи 36 ёшли Али Банат исмли мусулмонни ҳамма «миллиардер» деб атар эди. У умри оз қолганини эшитгач, барча бойликларини эҳсон қилиб юборди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Рак касаллигига мубтало бўлган миллиардер миллиардлаб доллар қийматга эга муҳташам уйларини, яхталарини, машиналарини, тилла тақинчоқларини сотиб, барча маблағини меҳрибонлик уйларига, камбағалларга бериб юборди.
Шифокорлар 2016 йили унинг 7 ой умри қолганини айтишганди. Бироқ у 2 йил яшади. Миллиардер бу хасталикни Яратганнинг инъоми дея қабул қилди.
Миллиардер Африка қитъасининг Того давлатига бориб, у ерда «Дунёнинг ҳамма жойидаги мусулмон учун» номли вақф(фонд)га асос солди.
Тогода мактаб ва масжид қурдирди.
Кеча Али Банатнинг вафотидан аввал тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Унда шундай сўзлар бор: «Ҳамманинг борар жойи аниқ. Буюк сафарга ҳар он тайёр бўлайлик. Яхшилик қилинг, яхшилик».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter