Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкни ўмарган америкалик ҳаммани пул билан табриклади

Банкни ўмарган америкалик ҳаммани пул билан табриклади

Фото: «Idntimes.com»

Американинг Колорадо-Спрингс шаҳрида (Колорадо штати) бир одам банкни ўмаргач, кўчага югуриб чиққан ва пулни соча бошлаган, деб ёзади «Hill» нашри.

Ҳодиса душанба куни кечаси содир бўлган. Гувоҳларнинг «KKTV» телеканалига маълум қилишича, ўғри шу яқин орадаги қаҳвахонага борган ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини кутиб ўтирган. Полиция унинг 65 ёшли Дэвид Оливер эканини аниқлади.

Полиция хабарига кўра, қўлга олиш пайтида Оливер қаршилик кўрсатмаган, ёнидан қурол ҳам топилмаган. Нашрнинг ёзишича, ўткинчи йўловчилар ўғри сочиб юборган пулларни тўплаб, банкка қайтариб олиб келишган.

Банкдан ўғирланган пул миқдори номаълум. Шунга қарамай, полиция сержанти Жим Жеффокатнинг сўзларига кўра, ҳодиса натижасида «минг доллар» ғойиб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг