Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банк янглишиб 130 млн. фунт пулни мижозларига такроран ўтказиб юборди

Банк янглишиб 130 млн. фунт пулни мижозларига такроран ўтказиб юборди

Фото: «Getty Images»

Испаниянинг «Santander» банки янглишиб Буюк Британиядаги ўн минглаб мижозлари ҳисобига 130 миллион фунт-стерлинг ўтказиб юборди.

Техник хатолик 25 декабрь санасида юз берган: икки мингта британ компанияси ходимлари ҳисобига ўтказмалар такрор юз берган — жами 75 мингта ҳисобрақамига пул бориб тушган.

Хатолик топилгач, банк пулларни ортга қайтаришга уринган. Бироқ айрим мижозлар карталаридаги пулларни ечиб олган, айримлари эса пулларини бошқа банклардаги ҳисобларига ўтказиб юборишга улгуришган. «Santander» банки улар билан музокараларга киришган. Экспертларнинг фикрича, банк ҳамма пулларини қайтариб олиши даргумон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг