Бангладешда 2 та поезд тўқнашиб кетди. Қурбонлар кўп
Бангладешда поездлар тўқнашуви оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «REGNUM».
Маълумотларга кўра, темирйўл ҳодисаси Брахманбария ҳудудида содир бўлган. Айни вақтда қутқарувчилар 15 кишининг мурдасини топишга муваффақ бўлишган. Шунингдек, 40 киши турли даражада жароҳат олганлиги айтилмоқда. Маҳаллий ҳукумат қурбонлар сони кўпайиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter