Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳрайн Исроил билан расман дипломатик алоқалар ўрнатди

Баҳрайн Исроил билан расман дипломатик алоқалар ўрнатди

Фото:«DW»

Исроил ва Баҳрайн расмий равишда дипломатик алоқаларни ўрнатдилар. Исроил билан яқинлашиш турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради, деган Баҳрайн ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.

Энди тўртта араб давлатлари Исроил билан дипломатик алоқаларни қўллаб-қувватламоқда.

Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдул Латиф бин Рашед аз-Заяни ва Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши президенти Меир Бен Шаббат 18 октябрь, якшанба куни Баҳрайн пойтахти Манамада тегишли баёнотни имзоладилар. Тадбирда АҚШ молия вазири Стивен Мнучин ҳам иштирок этди.

Дипломатик алоқалар «турли соҳаларда конструктив ҳамкорликка» олиб келади, деди баҳрайнлик вазир. Дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисида Исроил ва Баҳрайн бир ой олдин 11 cентябрда келишиб олишган, бундай қарор Бирлашган Араб Амирликлари томонидан ҳам қабул қилинган. Ўша вақтга қадар фақат Миср ва Иордания Исроил билан дипломатик алоқаларни олиб боришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг