Баҳрайн ҳам Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга яқин
Исроил ва Баҳрайн ҳукуматлари ўзаро алоқаларни тиклашга келишиб олди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
«Бугун яна бир тарихий воқеа! Бизнинг икки катта дўстимиз — Исроил ва Баҳрайн қироллиги тинчлик битимига келишишди — 30 кун ичида иккинчи араб мамлакати ҳам Исроил билан ярашди!», — деб ёзди Трамп «Твиттер»да.
Трамп бошқа бир ёзувда АҚШ, Баҳрайн ва Исроилнинг қўшма баёнотини тақдим этди, унда «тўлақонли дипломатик алоқалар» ўрнатишга Яқин Шарқнинг икки мамлакати ҳам тайёрлигини билдирган.
Бундан ташқари, маълум қилинишича, 15 сентябрь куни Оқ уйда БАА ва Исроил ўртасидаги келишув имзоланиши маросимида Баҳрайн делегацияси ҳам қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, август ойи ўрталарида Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида тинчлик битими имзоланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter