Бaғдодийнинг ўлдирилгани ростми? ОАВда шубҳалар пайдо бўлмоқда
ИШИД етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақида хабарлар тарқалган, бу хабарни АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам тасдиқлаган эди.
«The Guardian» нашрининг хабар қилишича, Сурия демократик кучлари бу операцияда катта вазифани бажарган. Уларнинг айтишича, АҚШнинг Суриядан чиқиб кетиши ҳам бир ўйин бўлган. Улар Бағдодийни анча олдиндан бери кузатган. Туркиянинг ҳужумлари операцияни орқага сурган.
«Бағдодийнинг ўлдирилиши кўпроқ ИШИД раҳбарининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчисининг хиёнати билан боғлиқ. Шахсий адоватлар ИШИД лидерининг таназзулига сабаб бўлган», дейилади хабарда.
Пентагонда бўлиб ўтган брифингда Бағдодийнинг жасади қолдиқлари суд-тиббий экспертизаси учун хавфсиз жойга келтирилгани айтилмоқда.
Пентагоннинг яна бир расмийси Бағдодийнинг жасади 2011 йилда Ал-Қоида раҳбари Усама бин Ладен Покистонда АҚШ махсус кучларининг рейдида ўлдирилганидан кейин дафн этилгани каби номаълум жойда, денгизга кўмилганлигини тасдиқлади.
Таҳлилчиларнинг фикрига қараганда, иккала лидер ҳам тириклай қўлга олинган ва махсус жойда сақланади ва суд-экспертизаси билан чалғитилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter