Бағдод шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 тага етди
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Бағдоднинг ас-Садр қасабасидаги қурол-яроғ омборида содир бўлган портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 122 киши яраланган.
14 та уй ва 4 та мактаб биноси қулаган.
Қидирув-қутқарув гуруҳи бинолар остида қолган жасадларни чиқараяпти. Ҳалок бўлганлар сони ошиши эҳтимоли бор.
Дастлаб Ироқ ички ишлар вазирлиги мутасаддилари воқеани террорчи гуруҳлар амалга оширганини айтишди. Кейинчалик бунинг террорга алоқаси йўқлигини маълум қилишди.
Аввалроқ 10 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter