Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Азага айланган халқ байрами – Мьянма

Азага айланган халқ байрами – Мьянма

Фото: «AFP 2021 / Sahai Eain»

Мьянманинг Мон штати Кйайкхами шаҳрида соҳилдан бир неча юз метр узоқликда жойлашган оролда барпо этилган ибодатхонада Кйайкхами Йей Ле байрами чоғида денгиз тўлқинлари оқизиб кетиши оқибатида 15 киши сувга ғарқ бўлди. Бу ҳақда якшанба куни Мьянма Eleven Media медиа гуруҳи сайтида хабар берилди.

Ҳар йили ўтказиладиган ибодатхона байрамида юзлаб Мон штати аҳолиси ва Мьянманинг бошқа штатларидан келган зиёратчилар материкдан ибодатхона оролига олиб бориладиган тошдан ясалган ўтиш жойи ўртасига етганда фожиа юз берган, деб ёзади нашр.

Одатда сув ибодатхонага ўтаётган одамларнинг тўпиқларигача, баъзан тиззаларигача кўтарилади. Байрам куни ушбу йўлдан ўтувчилардан ташқари зиёратчиларни ибодатхонага олиб бориш учун қайиқлар хизматда бўлишган.

Хабарда айтилишича, бир нечта зиёратчилар тош йўл яқинидан ўтиб кетаётган қайиққа чиқишга уринганларида, яна бир қайиқ тўқнашиб кетган. Иккала қайиқ ҳам ҳалокатга учраган, натижада одамлар сувга тушиб кетган ва уларнинг кўпчилигини тўлқинлар оқизиб кетган.

Нохуш хабар эълон қилинган вақтда қутқарувчилар саккиз кишини қутқариб қолишга ва 15 қурбоннинг жасадини сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлишди: бир буддист роҳиб, икки эркак ва 12 аёл, жумладан, 9 ёшли қиз, деб ёзади сайт маҳаллий аҳоли маълумотларига таяниб.

Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, бирга келган зиёратчиларнинг айрим гуруҳлари қутқарувчиларга ўз гуруҳларидан бир неча киши бедарак йўқолганлигини айтишган.

Мон штатидаги қутқарув операциясида ҳозирда ҳарбийлар, полиция, ўт ўчирувчилар, Қизил Хоч ходимлари ва маҳаллий кўнгиллилар иштирок этмоқда, деб хабар беради Eleven Media.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг