Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёл сал қолса қотилига айланадиган инсонга турмушга чиқишга рози бўлди

Аёл сал қолса қотилига айланадиган инсонга турмушга чиқишга рози бўлди

Фото: «Reg-audit.ru»

Германия фуқароси уни ўлдиришга уринган хонадошига турмушга чиқишга рози бўлди. У бу қарорини суиқасд бўйича ўтказилаётган суд мажлисининг ўзидаёқ эълон қилди, деб ёзади «Bild».

Нашрнинг хабарига кўра, 47 ёшли эркак ўткир тиғ билан аёлга ташланган, унинг юзини тимдалаган, шунингдек, бошига зарба беришга уринган. Эътиборли жиҳати, судланувчи аввал ҳам аёлларни калтаклагани учун жазоланган.

Ҳозир келинбола ҳомиладор. Таъкидланишича, у ўзининг қаллиғига қарши кўрсатма бериш фикридан қайтган. Шунга қарамай, одамни ўлдиришга урингани учун тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг