Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ахлатга отилган биткоинлар: омадсиз британиялик ҳукуматдан катта пул талаб қилмоқда

Ахлатга отилган биткоинлар: омадсиз британиялик ҳукуматдан катта пул талаб қилмоқда

Британиялик Жеймс Хоуэллс маҳаллий ҳокимиятдан 495 миллион фунт стерлинг талаб қилди. Унинг айтишича, ҳукумат унга чиқиндихонадан биткоинлар мавжуд бўлган қаттиқ дискини топишга рухсат бермаяпти. 

39 ёшли Жеймс Хоуэллс 10 йил олдин тасодифан қарийб 8 000 биткоин бўлган қаттиқ дискни ташлаб юборган, бу ҳозирги курс бўйича тахминан 527 миллион долларни ташкил этади. Британиялик қурилмани бир неча йил қидирди.

Ҳокимиятдан чиқиндихонани текшириш бўйича рад жавобини олгандан сўнг, Хоуэллс 647 миллион доллар миқдорида товон ундириш учун шаҳар кенгашини судга берди. Расмийларнинг айтишича, қазиш ишлари атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин ва улар «қатъий қарши».

Шунга қарамай, Жеймс ўз муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратишда давом этмоқда ва охиригача курашишга қарор қилди.

Қаттиқ диск 2013 йилда чиқиндихонага тушиб қолган. Криптовалюта инвестори Жеймс Хоуэллс стол тортмасида иккита қаттиқ дискни сақлаган. Бирида 8000 биткоин бор эди, иккинчиси эса ташлаб юборилиши керак эди. Тақдир ҳазили билан биткоинлар мавжуд диск чиқиндихонадан жой олган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг