Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aвстрияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди

Aвстрияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди

Фото: «Dailysabah.com»

Aвстрия соғлиқни сақлаш вазири Рудольф Aншобер мамлакатда SARS-CoV-2 коронавирус эпидемиясининг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда OE 24 хабар бермоқда.

«Биз учинчи тўлқиннинг бошида турибмиз. Касалликнинг ўсишини секинлаштириш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишимиз зарур. Шунда интенсив терапия бўлимларининг имкониятлари ҳамма учун етарли бўлади. Ўтган кузни такрорламаслик керак», — дея унинг сўзларини келтиради нашр.

Aншобернинг таъкидлашича, хавфсизликнинг янги, қатъий талаблари, шу жумладан, мамлакатнинг айрим ҳудудлари ўртасида саёҳат қилиш чекловлари ўз самарасини кўрсатди: улар мақсадга мувофиқ равишда жорий этилган Aвстрия штатларида эпидемиологик вазият яхшиланди. Вазирнинг сўзларига кўра, энди ҳар қандай хатарни ҳисобга олиш керак.

Ўтган ҳафта австриялик эмланганлар сони бир миллиондан ошгани маълум бўлди. 2021 йил июнгача расмийлар барчани эмлашни ният қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг