Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралиянинг энг кекса фуқароси қариялар уйида вафот этди

Австралиянинг энг кекса фуқароси қариялар уйида вафот этди

Фото: «Youtube.com»

Aвстралиянинг энг кекса фуқароси 111 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда 7 News Australia хабар бермоқда.

Декстер Крюгер 20 июль, сешанба куни Квинсленд штати Рим шаҳрида қариялар уйида вафот этди. Шифокорларнинг фикрига кўра, унинг ўлимига номаълум «қисқа муддатли касаллик» сабаб бўлган. Супер узоқ умр кўрувчи жорий йилнинг май ойида энг кекса австралиялик сифатида тан олинганди: ўшанда у 111 йилу 124 кунни қарши олган.

1910 йил 13 январда дунёга келган Крюгер умр бўйи чўпонлик қилган. Узоқ умри давомида у 13 та китоб, жумладан, таржимаи ҳол ёзган. Узоқ умр кўриш сирини сўрашганда, у шундай жавоб берган:

«Нафас олишдан тўхтаманг, кунига уч маҳал овқатланинг, шунда вақт ўз-ўзидан ўтиб кетади».

Крюгер, шунингдек, ҳаётдаги энг муҳими одам ўзи ёқтирадиган иш топиб, уни имкон қадар яхшироқ бажариши керак, деб ҳисоблар эди.

Энди мамлакатнинг энг кекса фуқароси Ғарбий Aвстралия штатида истиқомат қилувчи киши бўлиб, унинг умри 111 йилу 42 кунни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг