Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралиялик шахтёрлар 255 килограмм олтин топиб олишди

Австралиялик шахтёрлар 255 килограмм олтин топиб олишди

Фото: «ABC»

Ғарбий Австралиядаги Камбалда никель конида ишлаётган шахтёрлар жуда катта олтин конига дуч келишди. «АВС» ёзишича, улар тўрт кун давомида ер остидан 255 килограмм олтин қазиб олишган.

Шахтёрлар топган олтин ўлиб бораётган конга янги ҳаёт бағишлаши мумкин. Шу пайтгача никелнинг нархи тушиб бораётгани учун бу ердаги тўртта кон ёпилиб кетган. Аммо маблағ етишмовчилиги барҳам бўладиганга ўхшайди — шахтёрлар топган 255 килограмм олтин 15 миллион долларга баҳоланмоқда.

Фото: «ABC»

Ҳақиқатан ҳам бу ғаройиб топилма. Ёмбиларнинг бири нақ 90 килограмм тош босди. Кон хўжайини Марк Селби йирик олтин бўлакларини кимошди савдосига қўйишини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг