Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралиядаги сирли сейсмик фаоллик фалокатга айланиши мумкин

Австралиядаги сирли сейсмик фаоллик фалокатга айланиши мумкин

Олимлар Тинч океанидаги Луайоте ороли ҳудудида одатий бўлмаган сейсмик фаолликни қайд этишди, деб хабар бермоқда «Планета новостей» портали.

Кучлилиги 7,9 баллни ташкил этган асосий зилзиладан сўнг, кучи 5 баллдан юқори бўлган бир қатор силкинишлар бошланган.

Бундан ташқари, олимларнинг сўзларига кўра, сув остидаги тушунарсиз фаоллик оралиғи тобора қисқариб бормоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, силкинишлар Тинч океанининг Австралия плитаси билан тўқнашуви содир бўлган жойда қайд этилади. Бундан Австралия яқинида жойлашган Лорд-Хау ороли ҳалокатли цунами таҳдиди остида қолади.

Айни пайтда мутахассисларнинг айтишича, Ўрта Атлантика тизмаси остида 600 километрдан ошиқ чуқурликдан иссиқ тошлар кўтарилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг